Жамият

GM Uzbekistan Chevrolet Malibu ва Tracker автомобиллари учун муддатли тўловни узайтирди

GM Uzbekistan “Ўзагросуғурта” АЖ билан биргаликда Chevrolet Malibu ва Tracker автомобилларини 2 йил муддатли тўловга сотиб олишни таклиф қилмоқда.

GM Uzbekistan Chevrolet Malibu ва Tracker автомобиллари учун муддатли тўловни узайтирди
Фото:autostrada.uz

Компания хабарига кўра, харидорлар Malibu Turbo сотиб олишлари учун 215 млн сўм, Malibu учун 190 млн сўм ҳамда Chevrolet Tracker  учун 128 млн сўм бошланғич тўловни амалга оширишлари лозим.

 

Харидорлар қолган суммани икки йил давомида фоизсиз бўлиб тўлашлари мумкин.

 

Бунинг учун эса муддатли тўловга берилаётган сумманинг 4,5% миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 2% миқдорда суғурта полиси тўловини амалга ошириш кифоя.

 

Автомобиллар учун суғурта тўлов суммаси қуйидагича:

 

Tracker A/T — 1 753 611 (2%) ва 3 945 625 (4,5%);

Tracker M/T —1 126 177 (2%) ва 2 533 898,48 (4,5%);

Malibu — 1 715 635 (2%) ва 3 860 178 (4,5%);

Malibu Turbo— 1 741 244 (2%) ва 3 917 799 (4,5%).

 

Автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади. Ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим.

 

Шартнома муддати ва тўлов шартлари бузилишга йўл қўйилган тақдирда келишув бекор қилинади. Муддатли тўловга фақат дилерларда мавжуд автомобиллар қўйилган бўлиб, уларнинг сони чегараланган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар33821(+1167)
Соғайганлар27825(+2166)
Вафот этганлар218(+7)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ