Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда шар портлаши оқибатида жароҳат олган 16 ёшли қиз шифохонага ётқизилди

Тошкент шаҳар ИИББ Telegram орқали сотиб олинган ҳаво шарларининг портлаши билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берди.

3354views0replies
0

UzNews.uz

Бошқарма хабарига кўра, 9 апрель куни соат 12:50да Мирзо - Улуғбек туманида жойлашган уйларнинг бирида табиий газ билан тўлдирилган ҳаво шарлари ёрилиб кетган.
Ҳодиса натижасида 16 ёшли В.А. куйиш жароҳатларини олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса сабабларини аниқлаш давомида уйда 25 дона ҳаво шарлари бўлгани аниқланган. Туғилган кун нишонланаётган вақтда шам ёқилган тортнинг ёнида табиий газ билан тўлдирилган ҳаво шари ёрилиб кетган. Қизларнинг сўзларига кўра, улар шарларни интернетдаги эълон орқали сотиб олишган.
Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ ва Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ томонидан ўтказилган текширув давомида, шарлар «Шарики в Ташкенте» Telegram-каналидан буюртма қилинганлиги маълум бўлган.
3354views0replies
0

Изоҳлар