Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик олимпиа чемпиони профессионал боксга ўтди

Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда дебют жангини ўтказади.

4616views2replies
0

Рио Олимпиадаси қаҳрамонларидан бири, ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров бугун профессионал боксда ўзининг дебют жангини ўтказади. Юртдошимизнинг мазкур баҳси БААда ташкил қилинади.
Зоиров “МТК” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган. Унинг дебют жангдаги рақиби индонезиялик Энтони Хольт бўлади. Маълумот учун, Хольт шу пайтгача 10 та жанг ўтказган ва уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, унинг ҳисобида 4 мағлубият ва 1 дуранг ҳам бор.
Бўлажак баҳсда юртдошимиз рингга қуйидаги либосда чиқиб келади.
ЎзАнинг хабарига кўра, жангдан аввал матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз 54,88 кг, унинг рақиби эса 54,38 кг вазнда, дея қайд этилган.
4616views2replies
0

Изоҳлар