Жамият

GM Uzbekistan автомобилларни Беларусга экспорт қилишни йўлга қўйди

Бугун, 3 апрель куни GM Uzbekistan акциядорлик жамияти автомобилларининг илк партиясини Беларусга экспорт қилиш учун юклади.

GM Uzbekistan автомобилларни Беларусга экспорт қилишни йўлга қўйди

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, Беларусга тайёр ҳолда Nexia R3 ва R4 моделидаги автомобиллар экспорти амалга оширилади.

 

Аввалроқ компания Nexia R3 автомобилларини Қозоғистоннинг Қостанай шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” заводига йирик узелли йиғиш учун ҳамда “Равон Моторс Қозоғистон”га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолда экспорт қилган эди.

 

Йил бошидан буён Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Афғонистон ва Тожикистон қўшни давлатларига ҳам экспорт қилинган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ