Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент бозорлари собиқ раҳбарларининг қамоққа олинганига расман изоҳ берилди

Тошкентдаги бир қатор бозорларнинг собиқ раҳбарлари қамоққа олингани тасдиқланди ва ҳозирда суд жараёни кетмоқда.

3867views0replies
0

UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар Р. Абдумажитов - (1961 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар савдо ва ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган),
Р. Расулов - (1963 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, “Тошкент озиқ-овқат заҳираси” ДК директори лавозимида ишлаган),
Д. Арифджанов - (1966 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори» МЧЖ директори лавозимида ишлаган),
Д. Тилляходжаев - (1957 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, “Наврўз давлат қабуллар уйи” ДК директори лавозимида ишлаган),
О. Мустаев - (1986 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ директори лавозимида ишлаган),
Б. Юсупов - (1956 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ директори лавозимида ишлаган),
Д. Муратов - (1959 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, “Ўрикзор савдо комплекси” МЧЖ директори лавозимида ишлаган),
Б. Абдумажитов - (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, “Poytaxt Nastarin Gullari” МЧЖ таъсисчиси),
Ф. Мирхайдаров - (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган),
И. Сабиров - (1968 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, «Чорсу буюм савдо комплекси» АЖ директори лавозимида ишлаган),
А. Одилов - (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖнинг юк сақлаш омборхонасида назоратчи-кассир лавозимида ишлаган),
Ш. Турсунов - (1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖнинг шартнома ва назорат бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),
О. Машарипов - (1961 йилда Хоразм вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, «Эски Жува дехқон бозори» АЖ директори лавозимида ишлаган),
Д. Миртаджиев - (1978 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати тожик, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ директори лавозимида ишлаган),
Б. Тошматов - (1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, «Бек тўпи савдо комплекси» МЧЖ директори лавозимида ишлаган),
С. Джамалов - (1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖнинг юк сақлаш омборхонаси бригадири лавозимида ишлаган),
Б. Рихсибаев - (1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта-махсус, муқаддам судланган, «Manzur Guzari» МЧЖ раҳбари),
М. Султанов - (1957 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, «Toshkent Tantana Servis» МЧЖ директори лавозимида ишлаган),
М. Муминов - (1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, «Toshkent Sayohat Servis» МЧЖ директори),
Ф. Ахмаджонов - (1979 йилда Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, «Imkon Agro» МЧЖ директори),
А. Усмонов - (1980 йилда Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - ўрта, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз),
З. Авазов - (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда.
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Сарвар Каримов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари А. Нишонов ва М. Мирағзамовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда.
Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165 (товламачилик), 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168 (фирибгарлик), 184 (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 189 (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 192-1 (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш), 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 208 (ҳокимият ҳаракатсизлиги), 209 (мансаб сохтакорлиги), 210 (пора олиш), 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.
Ҳозирги кунда судланувчиларнинг кўрсатмалари тингланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизматининг "UzNews.uz"га берган хабарига кўра, ҳозирда суд жараёни кетмоқда.
3867views0replies
0

Изоҳлар