Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда даҳшатли қотиллик содир бўлди

Бугун, 30 март куни Тошкент шаҳрида яшовчи аёл ўз уйи ошхонасида ўлдириб кетилди.

8354views0replies
0

UzNews.uz

2019 йил 30 март куни тахминан соат 14:00 да Тошкент шаҳар ИИББ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни тахминан соат 13:55 да Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчаси, 3а-уйдаги хонадони ошхонасидан ушбу манзилда яшаган О.К.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош Прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими раҳбари Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
8354views0replies
0

Изоҳлар