Излаш
RUUZ

Жамият

Бухородаги қамоқхонада бўлган жиноят фош этилди

ИИВ ўз хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан жиноятни содир этганликда гумон қилганлар аниқланиб  қўлга олинди.

4766views0replies
0

Бухоро вилояти ИИБ

Қамоқхона хизматчисини пора эвазига оғдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
2019 йил 28 март куни соат 15.00 ларда Самарқанд шаҳри яшовчилар, 1991 йилда туғилган, “Қомус” адвокатлик фирмасида иш юритувчиси У.А. ва якка тартибда ишловчи, 1996 йилда туғилган Д.В. (аёл)лар бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, танишлари, қотиллик ва босқинчилик жиноятлари учун ҳозирги кунда Бухоро вилоятидаги жазони ижро этиш калониясида жазо ўтаётган маҳкум Д.Б билан “узоқ муддатли” учрашувга кириш учун шароит яратиб бериш эвазига ушбу муассасада хизмат олиб борувчи Қоровул қўшинлари назоратчи ходими Б.Қ.га 100 АҚШ доллари пулларни пора сифатида бераётганида ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 213-моддаси 3-қисми (хизматчини пора бериш эвазига оғдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
4766views0replies
0

Изоҳлар