Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Даҳшатли қотиллик! Она ва унинг уч ўғли ўлдириб кетилди

Бу ваҳшийлик натижасида она ва унинг уч ўғли ўлдирилди ва фақатгина бир қиз тирик қолгани айтилмоқда.

17553views0replies
0

UzNews.uz

Бу жиноят иши юзасидан Бош Прокуратура расмийси Сурайё Раҳмонова "UzNews.uz"га қуйидагиларни маълум қилди
Хўжайли тумани, “Саришунгул” ОФЙ, Шодлик кўчасида 2019 йил 28 март куни соат 07:30да фуқаро К.К.нинг яшаш хонадони олдидаги 3-4 метр чуқурликдаги айлана шаклдаги қудуқ ичидан фуқаро 02.02.1995 йилда туғилган У.Т. ва вояга етмаган 23.12.2018 йилда туғилган ўғли И.К.нинг, уй ичкарисидаги ётоқхонадан 16.01.2017 йилда туғилган М.К. ва 02.06.2015 йилда туғилган К.И.ларнинг мурдалари топилган.
Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи ходимлари томонидан кўздан кечирилган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, У.Т. ва унинг вояга етмаган фарзанди Х.И. нафас йўлларига сув тиқилиши оқибатида, М.Х. ва Х.И.лар нафас йўллари буғилиши оқибатида вафот этганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан 28.03.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговни бориши устидан Бош прокурор Отабек Муродовнинг алоҳида назорати ўрнатилган.
Қотиллик содир этган шахсни аниқлаш бўйича барча зарурий тезкор-тергов чоралари кўрилмоқда.
17553views0replies
0

Изоҳлар