Излаш
RUUZ

Сиёсат

Тошкент шаҳар МИБ бошлиғи ўзгарди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

4233views0replies
0

UzNews.uz

"UzNews.uz" мухбирининг аниқлашича, 2019 йил 27 март куни Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига Ориф Рауфович Бозоров тайинланди.
Ориф Бозоров, муқаддам Бош прокуратура ҳузуридаги Депаратментнинг Навоий вилоят ва Бюронинг Навоий вилоят бошқарлармалари тизимида турли лавозимларда хизмат қилган.
Тайинловга қадар, Ориф Бозоров Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Шу вақтга қадар бошлиқ бўлган Эркин Рустамович Холматовнинг кейинги фаолияти номаълумлигича қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар МИБнинг собиқ бошлиғи Улуғбек Анварович Анваров Бош Прокуратуранинг “Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш” бошқармаси раҳбари бўлганди.
Тошкент шаҳар МИБда шундай қилиб бир йил ичида бу учинчи раҳбар ўзгаришидир.
4233views0replies
0

Изоҳлар