Спорт

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди

Тошкентда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўладиган Осиё чемпионатининг саралаш босқич беллашувлари якунланди.

 

Гуруҳдаги ҳал қилувчи ўйин Тожикистон ОТЖга қарши кечиб, унда томонлар дурангга имзо чекишди ва ҳар икки жамоа якунда 4 очкодан жамғарди. Шундай бўлса ҳам тўплар нисбати бўйича устунлик вакилларимиз томонида бўлиб, ушбу жиҳат билан Осиё чемпионатининг финал босқичига тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритди.

 

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Таиландда ўтказилиб, унда 16 терма жамоа иштирок этади. Таъкидлаш жоиз, мазкур Осиё чемпионати Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма бериши билан янада аҳамиятли. Унда кучли учликка кирган жамоалар Японияда ўтажак Олимпиадага йўлланма олишади.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ