Жамият

Санкт-Петербургдан олиб келинаётган "психотроп" аэропортда тўхтатилди

Россиядан келаётган йўловчининг аэропортда яшил йўлак орқали беркитиб психотроп дори воситалари олиб ўтаётгани аниқланди.

Санкт-Петербургдан олиб келинаётган
Фото:Customs.uz

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Термиз аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан психотроп дори воситаларининг ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уриниш ўз вақтида аниқланди.

 

Фуқаро М.Ж. “Санкт-Петербург-Термиз” йўналиши бўйича учиб келиб, “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Шундан сўнг, унинг юклари божхона назоратидан ўтказилганда унинг сумкаси ичида декларацияланмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 100 дона “Феназепам 0,5 мг” номли психотроп дори воситаси борлиги аниқланди.

 

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Амалдаги тартибларга кўра, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ва олиб чиқиш Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 878-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ тарзда амалга оширилади.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ