Излаш
RUUZ

Жамият

Шерзод Шерматов: ўқитувчиларнинг маошини албатта 1000 долларгача кўтарамиз

Бугун, 26 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

2249views0replies
0

Унда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқиб, жамиятда ўқитувчининг мақомини юксалтириш, мавқеини ошириш, ижтимоий таъминланганлик даражасини кўтариш, ўқитувчини ўз хизмат вазифасидан ташқари ишлардан озод қилиш сингари соҳаларда амалга оширилаётган ишлар хусусида айтиб ўтди, деб ёзади "Халқ сўзи".
“Давлатимиз раҳбарининг энг биринчи қарори ҳам ўқитувчининг мақомини оширишга қаратилган эди, - деди халқ таълими вазири. - Вақти келиб, жамиятда ўқитувчининг мавқеи бундан ҳам юксалади. Президентимиз ҳар бир видеоселекторда ўқитувчилар ҳақида албатта гапириб ўтадилар, “Уларнинг ойлигини 1000 долларга чиқармагунча тўхтамаймиз”, деб кўп айтадилар. Насиб қилса, албатта, шу даражага борамиз”, - деган Шерзод Шерматов.
2249views0replies
0

Изоҳлар