Жамият

Тошкентда Вебстер университети очилди

Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилди.

Тошкентда Вебстер университети очилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сонли қарори билан Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази ташкил этилди.

 

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида хабар берилди.

 

Марказ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вебстер университети томонидан таъсис этилади. 

 

Вебстер университетининг Тошкент марказида 2019/2020 ўқув йилидан ўқув жараёнлари бошланади ва бу ерда бакалавриатнинг асосий 14 та таълим йўналишлари ҳамда 16 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрланади. 

 

Марказда ўқитиш кундузги таълим шаклида, тўлов-контракт асосида, инглиз тилида, жумладан электрон таълим ва масофавий таълим технологияларини қўллаган ҳолда Вебстер университети томонидан тасдиқланган ўқув режалар ва дастурлар асосида амалга оширилади. 

 

Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Вебстер университетининг дипломи берилади. 

 

Абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Вебстер университети томонидан белгиланган талаб, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар13360(+363)
Соғайганлар7852(+0)
Вафот этганлар62(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар13360(+363)
Соғайганлар7852(+0)
Вафот этганлар62(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ