Излаш
RUUZ

Жамият

Жиноят содир қилиб 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида босқинчилик ва товламачиликда айбланиб 15 йил олдин қидирувга берилган шахс Россияда қўлга олинди.

2248views0replies
0

Бухоро вилоят ИИБ

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми (босқинчилик) ва 165-моддаси 3-қисмида (товламачилик) кўрсатилган жиноятларни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман ИИБ томонидан 2005 йил декабрь ойида қидирув эълон қилинган, Олот туман С.Рахимов кўчаси 6-уй 2-хонада 2007 йилгача рўйхатда туриб, Тошкент вилоят Ўрта-Чирчиқ туман Нурафшон МФЙ Тафаккур кўчаси 1-уйда яшовчи, 1976 йилда туғилган Ганжиев Ахтам Шукурбаевич ушланди.
Бухоро вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида Россия Федерацияси Москва вилоятида яшириниб юрган жойи аниқланиб, Ўзбекистон Республикасига юборилди ва ИИВга қарашли 1-сон Тергов хибсхонасига жойлаштирилди.
2248views0replies
0

Изоҳлар