Излаш
RUUZ

Жамият

Телеграмда шарманда қилиш билан қўрқитган "товламачи" қўлга олинди

Телеграм орқали фотосуратни тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитиб пул талаб қилган "товламачи" аниқланиб ушланди.

2317views0replies
0

Иллюстрация

2019 йил 14 март куни вилоят ИИБ ЖҚБ УЖККБ ва КИЖҚКБ ходимлари томонидан Вобкент туманида яшовчи фуқаро Ш.Ж.нинг аризаси юзасидан тадбир ўтказилди.
Тадбирда Олот туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Н.Ҳ. унинг фотосуратларини “телеграм” ижтимоий тармоғидан ўзининг телефонига қўчириб олиб, ушбу фотосуратларга ишлов бериб, шарманда қилувчи сурат тайёрлаб, агарда унга 2.000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни бермаса ушбу фотосуратларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб юбориб, уни шарманда қилишини айтиб қўрқитиб, фуқаро Ш.Ж.дан “Бухоро енгил саноат ва технология” институтига қарашли ётоқхона олдида 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган.
Бухоро вилояти ИИБнинг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2317views0replies
0

Изоҳлар