Ҳодисалар

Тошкент вилоятида эр аёлини ва унинг икки фарзандини ваҳшийларча ўлдирди

17 март куни Тошкент вилоятидаги уйларнинг бирида учта жасад топилган.

Тошкент вилоятида эр аёлини  ва унинг икки фарзандини ваҳшийларча ўлдирди
Фото:UzNews.uz

Бош прокуратура хабарига кўра, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Хушрўй кўчаси, 13-уйда яшаган Н.А. (аёл киши, 1972 йилда туғилган) ва унинг биринчи турмушидан бўлган фарзандлари Ҳ.Н. (1994 йил) ва Ш.Н. (1995 йил)ларнинг мурдалари кўкрак қафаси, ўпка ва юракка санчилиб кирган оғир тан жароҳатлари билан топилган.

 

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш давомида хонадонга ўрнатилган кузатув камерасининг хотира қурилмаси ашёвий далил тариқасида олиниб, ундаги видео тасвирлар кўздан кечирилганида, ушбу қотиллик жинояти Н.А.нинг шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи И.Х. томонидан содир этилганлиги аниқланган.

 

Мазкур жиноят иши юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда гумон қилинувчи И.Х. Зомин туманида қўлга олинган.

 

И.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” ва “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар54181(+215)
Соғайганлар50441(+0)
Вафот этганлар448(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар54181(+215)
Соғайганлар50441(+0)
Вафот этганлар448(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ