Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда 8 фоизли кредит берилиши маълум қилинди

Кредитлар тавсиянома ва хулосалар асосида кимларга ва қанча миқдорда берилиши айтилди.

158765views58replies
2

UzNews.uz

Бу тоифадаги кредит энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача миқдорда — оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун берилади.
Энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига берилади.
Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилиши маълум қилинди.
Айланма маблағларни тўлдиришга имтиёзли кредитлар 18 ой муддатгача револьвер кредит тарзида ажратилади.
Кредитлар лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплашидан келиб чиқиб 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин. Бунда берилаётган имтиёзли давр ва кредитни қайтариш муддати батафсил асослантирилиши керак.
Ҳудудларда самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда йиллик 8 фоиз ставкада имтиёзли кредит ажратилиши мумкин (лойиҳа жойида тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда батафсил ўрганилади).
Кредит - товарлар (хизматлар) шартнома асосида келишилган нархда етказиб берилгандан (хизматлар кўрсатилгандан) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил килганидан сўнг - ажратилади ва махсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
Бу ҳақдаги батафсил маълумотлар Президентнинг ПҚ-4231-сонли, ПҚ-3777-сонли қарорлари ва 3022-сонли  Низомдан ўрин олган.
158765views58replies
2

Изоҳлар