Излаш
RUUZ

Жамият

ДХХ ва ИИВ ходимлари 23 кг опий ва 2 кгдан ошиқ героин моддасини мусодара қилишди

ДХХ ва ИИВ ходимлари Самарқанд вилоятида опий ва героин гиёҳванд моддалари савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлашди.

2609views0replies
0

«Дунё» АА

ДХХ чегара қўшинлари матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса Ургут туманидаги “Жартепа” халқаро ўтказиш пункти яқинида жойлашган “Муғол” қишлоғида содир бўлган.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикент тумани Бўстондех қишлоғида яшовчи Умид Ҳасанов Ургут шаҳрида истиқомат қилувчи Қобил Ахатовга 1,5 кг. опий гиёҳванд моддасини сотаётган пайтида қўлга олинган.
Тезкор суриштирувлар давомида Умид Ҳасановнинг шериги бўлган Тойлоқ туманида истиқомат қилувчи Сайфулло Шодиевнинг хонадонида 12 кг 445 грамм опий моддаси сақланаётгани маълум бўлган ва  ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Бундан ташқари, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида Сайфулло Шодиевнинг таниши бўлган Шуҳрат Мустафоқулов ҳам ушланган.
Маълум бўлишича, у ўз отасининг уйида 8 кг 330 гр опий ва 2 кг 335 гр героин моддасини яшириб қўйганлиги аниқланиб, мазкур гиёҳванд моддалар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Шундан сўнг аввал Шуҳрат Мустафоқулов ва Сайфулло Шодиевдан гиёҳванд моддалар сотиб олган фуқаро Акмал Исломовнинг яшаш жойидан 1 кг 200 гр опий ва 70 грамм героин моддаси олинган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 23 кг 450 грамм опий ва 2 кг 400 грамм героин гиёҳванд моддаси мусодара қилинган.
2609views0replies
0

Изоҳлар