Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда Жамшид Кенжаевнинг ўлими бўйича суд ҳукми ўқилди

Бугун, 13 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида  «Aurum 898» тунги клубида Жамшид Кенжаевнинг ўлдирилиши бўйича суд жараёни якунланди.

7476views0replies
0

Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, «Aurum 898» тунги клуби қўриқчилари ва ташриф буюрувчилари ўртасида келиб чиққан муштлашувда 25 ёшли Жамшид Кенжаев вафот этган эди. ИИББ хабарида таъкидланишича, Кенжаев клубга 8 августдан 9 августга ўтар кечаси келган ва бинога ўзи билан пичоқ олиб кирмоқчи бўлган. Натижада қўриқчилар билан келишмовчилик келиб чиққан ва  спортчи турли даражадаги жароҳатлар олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича бош гумондорлар сифатида «Aurum 898» тунги клубининг собиқ қўриқчилари белгиланган:
1. Шодали Қиличов (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланган).
2. Саидазим Камолдинов (1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган).
3. Алижон Хамраев (1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланган).
4. Жаҳонгир Ёрқулов (1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, “Aurum 898” тунги клубида қўриқчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган).
Мазкур жиноий иши судья Сарвар Каримов раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари А. Нишонов ва М. Мирағзамовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.
Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб чиқиб, Ш. Қиличов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда, С. Камолдинов, А. Хамраев ва Ж. Ёрқуловни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликларида айбдор деб топган.
Суд ҳукмига асосан Ш. Қиличовга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланган, С. Камолдинов, А. Хамраев ва Ж. Ёрқуловнинг ҳар бирига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил-колонияда ўташ белгиланган.
Шунингдек, мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчилар ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилган
7476views0replies
0

Изоҳлар