Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда «чегирмали жарима» тўлаш тартиби жорий этилади

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори қабул қилинди.

5201views0replies
0

Ҳужжатда жаримага тортиш тўғрисидаги қарор топширилган санадан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган тақдирда у қолган суммани тўлашдан озод этилиши назарда тутилган.
Бунда қуйидаги ҳолатларда жаримага тортиш тўғрисидаги қарорларни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилмаслиги кўзда тутилган:
-  маъмурий жаримага тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест келтирилганда;
-  маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида худди шундай ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганида;
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.
5201views0replies
0

Изоҳлар