Жамият

Гулнора Каримованинг қизи илк марта журналистларга интервью берди

Ўзбекистон Биринчи Президентининг набираси Имон Каримова The Guardian инглиз нашрига онасининг ҳаётидан айрим воқеалар тафсилотини маълум қилди.

Гулнора Каримованинг қизи илк марта журналистларга интервью берди
Фото:Instagram/iman.k17

12 март куни The Guardian инглиз нашри Имон Каримова билан ўтказилган интервьюсини эълон қилди.

 

Имон Каримова 2011 йилдан Буюк Британияда яшаб, Brighton College'да таҳсил олган. 2014 йили ўқишидан таътил олиб уйига қайтганида, уйда онасининг меҳмонлари бўлгани ва шу онда арқонга осилганча қора ниқобли кишилар хонага бостириб кирганини айтган.

 

Уйда бўлган ҳамма “бошига сумка қўйилган ҳолда” чиқиб кетишган, бостириб кирганлар барча ҳужжат ва электрон жиҳозларни олиб кетишган.

 

«Бизнинг тан қўриқчиларимиз бошқа йўриқнома олганди, шекилли, улар ҳимоячи эмас, қамоқхона дарбонига айланишди. Онам бобомга қўнғироқ қилишга ҳаракат қилди, лекин у имконсиз эди», — дея таъкидлаган Имон.

 

Имон ​шундан сўнг Британияга ўқишга қайта олмагани, бир ярим йил давомида Тошкент ташқарисидаги уйда онаси ва унинг икки хизматчиси билан уй қамоғида сақланган. Улар билан бирга яшагани айтилаётган Валентина исмли, 30 ёшли аёл оиласи ва яқинлари билан кўришолмаётганидан нолиган. Имон уни сирка ичгани ва шундан кейин вафот этганини айтган.

 

Шунингдек, Имон 2015 йилда жазога маҳкум этилган онаси устидан суд қандай кечганини айтиб берган.

 

Имон 2015 йили жазога маҳкум этилган онаси устидан суд қандай кечганини тасвирлаб берган. Суд улар яшаётган уйнинг ошхона қисмида, бир неча соат ичида бўлиб ўтгани айтилмоқда. Суддан сўнг, Иман Тошкент атрофидаги ҳукумат пансионатига олиб борилган. У онасини кўргани баъзан бориб турган.

 

2016 йилнинг сентябрь ойида Биринчи Президент Ислом Каримов вафот этганида, Имон озод этилган, аммо у яна икки йил давомида мамлакатни тарк этолмаган.

 

Ҳукумат томонидан унга мамлакатдан чиқишга рухсат берилганида, у Лондонга қайтиб кетган. У ва унинг акаси кичик Ислом Каримов ҳукуматдан онасини озод қилишни сўраган. Уларнинг сўзларига кўра, Гулнора саломатлигида жиддий хавфлар мавжуд, у зудлик билан операция столига ётишга муҳтож.

 

26 ёшли Ислом Каримов онаси айбланаëтган жиноятларнинг оғир эканини тан олган. “Онамни Швейцарияда қандайдир судга тортишлари мумкин¸ майли унинг тақдири ҳуқуқ тизими орқали ҳал қилинсин. Аммо ҳозир унга нисбатан қилинаётган ишлар онамни ҳам инсон, ҳам она сифатида мутлақ йўқ қилишга қаратилган”, - деган Ислом Каримов.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ