Излаш
RUUZ

Жамият

Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига раҳбар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига раҳбар тайинланди.

17930views0replies
0

rwnadzor.gov.uz

Адлия вазирлигининг Telegram каналида хабар берилишича, мазкур лавозимга аввал “Ўздавтемирйўлназорат” Давлат инспекцияси раҳбари бўлган Дониёр Бахтиёрович Аҳмедов тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Инспекция давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар томонидан темир йўл транспорти соҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоидалар ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади.
17930views0replies
0

Изоҳлар