Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида эркак аёлни 15 ёшли ўғли олдида ўлгунича пичоқлади

Ғазалкент шаҳридаги уйларнинг бирида 39 ёшли аёлнинг жасади ҳамда оғир тан жароҳатлари билан марҳуманинг ўғли топилган.

3010views0replies
0

Бўстонлиқ тумани ИИБ навбатчилик қисмининг хабарига кўра, 2019 йилнинг 28 февраль куни соат 22:40да Ғазалкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли аёлнинг жасади ўз ётоқхонасида турли тан жароҳатлар билан топилган.
Бундан ташқари, марҳума И.У.нинг 03.11.2003 йилда туғилган фарзанди А.У. танасининг турли жойларида кесилган санчилган оғир тан жароҳатлари билан топилиб, туман кўп тармоқли марказий шифохонасига юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 01 март куни вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида фуқаро Н.А. ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, 01.03.2019 йилда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
2 мартда Н.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандлари, 164-моддаси 2-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Тошкент вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.
3010views0replies
0

Изоҳлар