Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда 2018 йил 9 нафар адвокат жиноий жавобгарликка тортилди

Жиноий жавобгарликка тортилган адвокатлар сони 2017 йилда 29 нафарни, 2016 йилда эса 32 нафарни ташкил этган.

5977views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси 2018 йил давомида жиноий жавобгарликка тортилган адвокатлар сони ҳақидаги маълумотни ўз сайтида эълон қилди.
Унга кўра, 2018 йил давомида 9 нафар адвокатга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, суд ҳукми билан жиноий жавобгарликка тортилганлар сони ҳам 9 нафарни ташкил этади. Ҳудудлар кесимида олинганида, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида икки нафардан адвокат жиноий жавобгарликка тортилган. Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида эса бундай ҳолат биттадан қайд этилган
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Отабек Ахтамов 12 минг АҚШ доллари пора олаётганликда гумон қилиниб 2018 йилнинг 3 сентябрь куни ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган эди.
Эслатиб ўтамиз, жиноий жавобгарликка тортилган адвокатлар сони 2017 йилда 29 нафарни, 2016 йилда эса 32 нафарни ташкил этган. Ҳудудлар кесими бўйича эса энг катта рақамлар Тошкент шаҳри (тегишли равишда 9 ва 10 нафар) ҳамда Самарқанд вилояти (2 ва 5 нафар) ҳиссасига тўғри келган.
5977views0replies
0

Изоҳлар