Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазирини қабул қилди

Бугун, 7 март куни Президент Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси, Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкинни қабул қилди.

2141views0replies
0

president.uz

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари, шунингдек, кўп қиррали амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб, изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди, деб ёзмоқда Президент матбуот хизмати.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари қаторида мамлакатимиз ҳудудларида Россия компаниялари иштирокида агрокластерлар ва логистика марказларини ташкил этиш, Ўзбекистон мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини Россия бозорига йирик ҳажмда улгуржи етказиб бериш бўйича янги тизимни жорий этиш, ҳудудлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ўзаро алмашинувларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш қайд этилган.
Россия иқтисодий ривожланиш вазири давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳамда Ҳукумат Раиси Дмитрий Медведевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Максим Орешкин Ўзбекистонда мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлаш, иқтисодиётни либераллаштириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, инвесторларни ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотларни юксак баҳолаган.
Россия ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, турли соҳаларда истиқболли қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун бундан буён ҳам зарур чоралар кўришга тайёр экани таъкидланган.
2141views0replies
0

Изоҳлар