Излаш
RUUZ

Жамият

Хўжалик субъектлари нақд пулни банкка ўзлари топширишлари мумкин

Шу вақтга қадар хўжалик субъектларининг пулни мустақил тарзда банкка топширишларига рухсат берилмаган эди.

2332views0replies
0

UzNews.uz

2019 йилнинг 6 март куни Президент томонидан имзоланган фармонга кўра, айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Киритилган ўзгартиришлар билан, корхоналар чет эл валютасидаги тушумни яширган ҳолларда Марказий банк, молия ва солиқ органлари томонидан қўлланадиган қуйидаги санкциялар бекор қилинди:
- молиявий санкцияларни қўллаш ва маъмурий жарима солиш;
- қоидаларни бузган ёки валюта назорати ва тартибга солиш нормаларига риоя қилиниши учун тегишли чора-тадбирлар кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш.
Шунингдек, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ кунлик нақд пул тушумига эга хўжалик юритувчи субъектлар пулни банкка ўзлари ёки инкассация хизмати орқали топширади.
20 баравардан кам бўлганлар эса пулни инкассация хизмати орқали ўзлари белгилайдиган даврда ёки мустақил топширади. Илгари, пулни мустақил топшириш тартиби назарда тутилмаган эди.
2332views0replies
0

Изоҳлар