Излаш
RUUZ

Жамият

ДХХ деярли 1 млрд сўмлик ноқонуний маҳсулотларнинг олиб кирилишига чек қўйди

ДХХ Наманган вилоят бошқармаси томонидан чегара қўшинлари билан ҳамкорликда катта миқдордаги моддий-товар бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйди.

5863views0replies
0

Видеодан кадр

ЎзАнинг хабар беришича, фуқаро Музаффар Дадабоев Уйчи туманида жойлашган чегара ҳудуди орқали Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда умумий қиймати 968 миллион сўмдан зиёд бўлган катта миқдордаги товар моддий бойликларни олиб ўтишга уринган.
Дастлабки суриштирув жараёнида маълум бўлишича, Музаффар Дадабоев “ГАЗ-53” русумли автомашина юкхонасига музлатгич, чангютгич, электр иситгич, телевизор, газламалар, энергетик ичимликлар, оздирувчи капсулалар ҳамда 352 дона мобиль телефон, 300 кг эрон пистасини юклаб, яширин йўллар орқали мамлакатимизга олиб кирмоқчи бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилоят бошқармаси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
5863views0replies
0

Изоҳлар