Излаш
RUUZ

Сиёсат

Президент: Алишер Усмонов 50 миллион доллар миқдорида нақд пул юборди (видео)

Шавкат Мирзиёев Алишер Усмоновнинг Наманган вилояти ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида гапириб берди.

4136views0replies
0

president.uz

«Ўзбекистон 24» телеканали лавҳасида хабар берилишича, Алишер Усмонов Наманган вилоятига «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижроси учун 50 миллион доллар миқдорида беғараз ёрдам ажратишни таклиф қилган.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари бўйича Усмонов Алишер Бурхонович менга бир таклиф қилдики, «Агар сиз рухсат берсангиз, ўртоқ Президент, 50 миллион долларни «Обод қишлоқ» бўйича Наманган вилоятига берсам, сиз шуни қандай қабул қиласиз?», - деб айтган Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбарининг таъкидлашича, нақд пуллар Тошкентга юборилган. Ҳар бир туманга 20-25 миллиард сўмдан ажратиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Наманганда Алишер Усмонов номи билан халқаро бизнес-марказ очилишини маълум қилган.
4136views0replies
0

Изоҳлар