Излаш
RUUZ

Жамият

Жиззахлик уста сув омбори дамбасидан йиқилиб вафот этди

Устанинг вафотида Жиззах сув омбори бошлиғи айбдор сифатида кўрилган.

5786views0replies
0

zamin.uz

Судланувчи С.И. Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Жиззах сув омбори бошлиғи вазифасида ишлаб, Жиззах насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи номига расмий алоқа хати билан мутахасисс ажратишни сўраб мурожаат этиши лозим бўлсада, белгиланган тартибни бузиб, бошқарманинг энергетика-диспетчерлик хизмати бўлими бошлиғи С.Р. қўнғироқ қилиб, Жиззах сув омбори ҳудудидаги сув дамбаси устидаги темир бетон устунига ўрнатилган ёритгичларни алмаштириш учун мутахассис ажратишини сўраган.
Судланувчи ва С.И. ва С.Р. бошқарма электромонтёри Б.А. билан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш ва ўқитиш, электр хавфсизлик бўйича йўриқнома, техника хавфсизлиги қоидалари бўйича йўриқнома ўтмаганлиги, ҳимоя воситаларини таъминламаганлиги туфайли сув омбори ҳудудидаги сув дамбаси устидаги темир бетон устундаги ёритгични алмаштириш жараёнида юқоридан тушиб кетиб, оғир тан жароҳати олиб вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг 2018 йил 22 ноябрдаги ҳукмига кўра, С.И. ва С.Р.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 257-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, 1йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда жарима жазосига судланган.
Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди раиси Ғиёсиддин Ялгашев «UzNews.uz» нашрига маълум қилди.
5786views0replies
0

Изоҳлар