Излаш
RUUZ

Жамият

Нафақадаги аёлни автобусдан ҳайдаган ҳайдовчи ва чиптачи жазога тортилди

«Тошшаҳартрансхизмат» ташкилоти жамоат транспорти билан боғлиқ можаро акс этган видеода акс этган ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

3156views0replies
0

«UzNews.uz» 51-автобус йўналишида ҳайдовчи ва чиптачининг кекса аёлга қўпол муомалада бўлиб, автобусдан тушириб юборгани акс этгани ҳақида хабар берган эди.
Воқеа жамоатчилик ўртасида мунозараларга сабаб бўлди, ҳолат юзасидан шошилинч тарзда комиссия тузилиб, ўрганилди. 
Ҳайдовчи ва чиптачидан воқеа юзасидан тушунтириш хати олинди. Албатта, ҳайдовчи ва чиптачи касб одобига риоя этмагани, муомала маданиятини бузганлиги, йўловчига қўпол муомалада бўлгани учун тўла айбдор. 
Уларга нисбатан ички тартибдан келиб чиқиб интизомий жазо белгиланди.
Ҳайдовчи ва чиптачига нисбатан хайфсан эълон қилинди. Бироқ ҳайдовчи ва чиптачи сўзларига кўра, кекса аёл ўзи айтганидек биринчи марта эмас, балки бир неча марта автобусда бепул юрган. 
Аёл у текинга автобусдан фойдаланиши ҳуқуқи борлигини айтган. Аммо бунга ҳеч қандай асос мавжуд эмас.Шу боис ҳайдовчи ва чиптачи уни автобусдан тушириб юборган
3156views0replies
0

Изоҳлар