Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги бир қатор кўчалар вақтинчалик ёпилади

Эртага, 3 март куни соат 8:00дан 11:00га қадар марафон ўтказилиши муносабати билан Миробод туманида қатор кўчалар ёпилади.

5439views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, марафон Миробод тумани ҳокимияти томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланади.
Марафонда 900дан ошиқ аёлларнинг иштирок этиши режалаштирилмоқда. Иштирокчилар Ойбек кўчасида жойлашган «Shox Med Center»дан бошлаб Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов кўчалари бўйлаб югуриб ўтишади.
Шу сабабли марафон вақтида қуйидаги кўчалар бўйлаб транспорт воситалари ҳаракати қисман чекланади:
Ойбек кўчаси - Нукус кўчасидан Шаҳрисабз кўчасига қадар;
Афросиёб кўчаси - Шаҳрисабз кўчасидан Шароф Рашидов кўчасига қадар;
Шароф Рашидов кўчаси - Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасига қадар;
Ислом Каримов кўчаси - Шароф Рашидов кўчасидан Зарафшон кўчасига қадар.
5439views0replies
0

Изоҳлар