Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон шаҳарларида ҳар йили ўтказиладиган халқаро математик «Кенгуру» танлов - ўйини ўтказилади

Халқаро математик «Кенгуру» танлов - ўйини ташкилотчилари рўйхатдан ўтиш муддатини 10 мартга қадар узайтиришди.

7172views0replies
0

«Кенгуру» танловида иштирок этишни истаган кўплаб хоҳловчилар талабига биноан, рўйхатдан ўтиш муддатини узайтиришга қарор қилинди. Бунинг барчаси ҳар бир бола қизиқарли математика дунёсида бўла олиши учун қилинмоқда.
Мусобақа 80-йилларнинг бошларида австралиялик математик Питер Холлоран томонидан яратилган ва дастлабки йиллар Австралияда фақат миллий мусобақа сифатида ўтказилган. 90-йилларнинг бошларида танлов ғоясини француз математиклари қўлга киритди ва бир неча йилдан сўнг деярли бутун Европани қамраб олинди.
Бугунги кунда дунёнинг 80дан ортиқ мамлакатидан 6 миллиондан зиёд болалар иштирок этмоқда. 2018 йилда биринчи маротаба Ўзбекистон ўқувчилари иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, мусобақа ўзига хос тарзда ноёбдир.
Анъанавий олимпиадалардан фарқли ўлароқ, “Кенгуру” математик танлов – ўйиннинг асосий мақсади рақобат эмас, балки математикани оммалалаштириш, бу фаннинг янги кутилмаган томони билан танишишдир.
Танлов қандай қизиқарли бўлиши мумкинлигини билиш имкониятини беради, шунинг учун мусобақага қизиқарли вазифалар танланади, ҳар бир иштирокчи математика фани билим даражасидан қатъий назар, ҳеч бўлмаганда уларни айримларини ишлай олади.
Бош қотирмаларга ўхшаш вазифалар танловни болалар учун қизиқарли ва қувноқ ўтишини таъминлайди.
Шу билан бирга, кўпчилик болалар бу вазифаларни жуда яхши кўрадилар ва мактабнинг математика курсларининг вазифаларига нисбатан муносабатлари ҳам ўзгаради.
“Кенгуру” масалалар тўпламларини ишлашда болаларда мантиқий фикрлаш, вазифанинг мазмунини тушуниб англаш ва уларга ечим топиш, келажакда мураккаб вазифаларни ечишда яхши асос бўла олади. Танлов 75 дақиқа давом этади.
Танловнинг ўтказилишига келсак, унда 2-11 синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. Танлов вазифалари қуйидаги ёш гуруҳлар учун мўлжалланган: 2- синф, 3-4 синфлар, 5-6 синфлар,7-8 синфлар ва 9- 11 синфлар.
Мактаб ўқувчилари 30 та вазифани (топшириқларни) ечишлари керак бўлади (24 та 2-4 синфлар учун), вазифаларнинг мураккаблигига қараб уч тоифага бўлинган. Бу йил танлов ўқувчиларга қулай бўлиши учун, улар ўқийдиган мактабларида ўтказилади.
Иштирок этишни истаганлар танлов сайтида www.olympia.uz рўйхатдан ўтишлари мумкин (ёки www.register.olympia.uz манзилидан фойдаланинг).
Жараён жуда оддий ва 2 босқичда ўтказилади: қатнашувчининг маълумотларини киритиш ва танловда иштирок этиш учун тўланадиган тўлов миқдори 30 000 сўм.
Мактаб ўқувчилари танловга тайёрланишлари учун, Telegram, Instagram va Facebook ижтимоий тармоқларида танлов вазифалари намуналари қўйиб борилади.
Бизга қўшилинг ва қизиқарли вазифаларни ечиб ўз қобилиятингизни синаб кўринг!
Телефонлар:
+99899 831 9770,
+99899 833 9770,
+99899 908 9770,
+99899 992 9770,
+99899 994 9770
Реклама хукуки асосида
7172views0replies
0

Изоҳлар