Жамият

Ўзбекистонда марҳумнинг номидан Ўзбекистон тарихи дарслиги чоп этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида маъруза қилган Сенат раиси Н. Йўлдошев мактаб таълими тизимидаги камчиликларга тўхталиб ўтди.

Ўзбекистонда марҳумнинг номидан Ўзбекистон тарихи дарслиги чоп этилди
Фото:UzNews.uz

Н. Йўлдошев "Вафот этган муаллифларнинг дарсликларини қайта нашр қилиш тартиби ҳам аниқ белгиланмаган. Оқибатда дарсликлар қатор ўзгартиришлар билан марҳумларнинг номидан чоп этилаётганига тўхталди.

 

Масалан, 7-синф "Ўзбекистон тарихи" дарслигининг муаллифи А. Муҳаммаджонов 2016 йилда вафот этган. Бироқ, унинг дарслигидаги барча мавзулар қайта ишланган, 6 мавзу янгидан ёзилган ва дарслик 2017 йилда марҳум муаллиф номидан қайта нашр этилган.

 

Ўзбекистон милли йахборот агентлиги хабарига кўра, дарсликларда бир-бирини рад этадиган хулосалар, мавҳумликлар ва номувофиқликлар кўпайиб кетганлиги ўқитувчи ва ўқувчиларни чалғитаётгани ҳам ялпи мажлисда қўшимча қилиб ўтилган.

 

Эслатиб ўтамиз, сайтимиз орқали ўлган одам тергов қилиниб, кейинчалик суд унга жазо тайинлагани ҳақида маълум қилган эдик.

изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ