Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон ОТМларида 1 мартдан контрактлар нархи ошади

Жорий йилнинг 1 март санасидан Ўзбекистон ОТМларида контрактлар нархи ошади.

3920views0replies
0

UzNews.uz

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилдан бошлаб ОТМлардаги тўлов-контрактлар миқдори энг кам иш ҳақига боғлаб қўйилган эди.
Президент Фармонига биноан, 2018 йил 1 ноябрдан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари 10% га оширилган эди.
2-семестрдан контракт миқдорлари қуйидагича бўлади (бакалавриат):
ЭКИҲнинг 45 баробари – 9 122 850 сўм:
-  Педагогика, шу жумладан касбий таълим;
-  Гуманитар фанлар;
-  Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар;
-  Социология ва психология;
-  Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш технологиялари;
-  Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, қишлоқ хўжалигида менежмент, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, ирригация ва мелиорация;
-  Ижтимоий таъминот;
-  Спорт фаолияти;
-  Атроф муҳит муҳофазаси, ҳаётий фаолият хавфсизлиги.
ЭКИҲнинг 46 баробари – 9 325 580 сўм:
-  Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти;
-  Журналистика ва ахборот;
-  Компьютер технологиялари ва информатика, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари;
-  Архитектура ва қурилиш;
-  Хизмат кўрсатиш соҳаси;
-  Транспорт.
ЭКИҲнинг 50 баробари – 10 136 500 сўм:
-  Санъат;
-  Архитектура, қишлоқ ҳудудларини архитектура-лойиҳавий ташкил этиш.
ЭКИҲнинг 55 баробари – 11 150 150 сўм:
-  Иқтисод;
-  Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
-  Соғлиқни сақлаш.
ЭКИҲнинг 60 баробари – 12 163 800 сўм:
-  Жаҳон сиёсати;
-  Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар;
-  Ҳуқуқ.
3920views0replies
0

Изоҳлар