Жамият

ХТВ 6-синф ўқувчисининг тўсатдан вафот этишига изоҳ берди

Халқ таълими вазирлиги Жиззах вилояти, Зафаробод туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчисининг вафотига аниқлик киритди.

ХТВ 6-синф ўқувчисининг тўсатдан вафот этишига изоҳ берди
Фото:UzNews.uz

Вазирлик хабарига кўра, ўқувчи муштлашув натижасида эмас, балки юрак хасталиги туфайли вафот этган. 12 ёшдаги ўқувчи Зафаробод туман поликлиникасида туғма юрак пароги ташхиси билан диспансер назоратида турган. Шу сабабли ўқувчи жисмоний тарбия дарсларидан озод этилган бўлиб, фақат назарий билимлари асосида баҳоланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қатор ОАВлари ўқувчи муштлашув натижасида вафот этган, дея хабар тарқатишган эди.

 

«Мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мактабнинг 6-синф ўқувчилари 2-сменада ўқишади. Воқеа эса эрталабки соат 10:40ларда содир бўлган. 2-смена эса соат 13:05да бошланади», – дея қайд этилган ХТВ хабарида.

 

Шу куни 6-синфнинг бир гуруҳ ўқувчилари маҳаллий стадионда ўзлари олиб келган копток билан футбол ўйнашган. Ўйин пайти узоқлашган коптокнинг орқасидан чопиб борган Б.Б. йиқилган. Мазкур воқеадан ўқувчилар томонидан хабар топган мактаб директори ўринбосари тез тиббий ёрдамига хабар берган. Етиб келган тез тиббий ёрдами ходими ўқувчининг вафот этганини маълум қилган.

 

Халқ таълими вазирлиги айрим оммавий ахборот воситаларини юз берган фожиадан ўзининг манфаатлари йўлида фойдаланиб, тизимга оид асосланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ