Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Самарқандда 3 киши ва 2 нафар болалар ёнғин натижасида вафот этишди

Ўтган кечаси Самарқанд вилояти Ургут туманидаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Барча вафот этганлар бир оила аъзолари бўлишган.

2261views0replies
0

ИИВ ЁХББ

22 февраль куни соат 02:01да Самарқанд вилояти Ургут тумани «Дўстлик» маҳалласи Янгиариқ кўчасидаги 89-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Ургут тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари ёнғин жойига етиб борган вақтида уй очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:22да қуршаб олиниб, соат 03:48да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 150 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ҳамда қўшни уйнинг 15 кв.метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
ИИВ ЁХББнинг хабарига кўра, ёнғинни бартараф этиш жараёнида уй эгаси 1954 й.т. З.У., рафиқаси 1956 й.т. М.Р., қизи 1992 й.т. З.У., набиралари 2011 й.т. Х.М. ва 2013 й.т. Н.М.лар ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқарилган. Шулардан, 2013 й.т. Н.М. куйиш тан жароҳати билан туман марказий шифохонасига олиб кетилган, аҳволи қониқарли (10 фоиз куйиш тан жароҳати олган).
Ачинарлиси, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг фарзандлари 1980 й.т. Х.У., 1986 й.т. О.У., келини 1993 й.т. Ш.Э., набиралари 2013 й.т. Ш.З. ва 2018 й.т. Ш.З.ларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.
Ҳозирда ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
2261views0replies
0

Изоҳлар