Излаш
RUUZ

Жамият

Уруш қатнашчиларига 8 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 8 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланиши мумкин.

5776views0replies
0

UzNews.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан 2020 йилда иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 8 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилаш таклиф этилди.
Бундан ташқари, “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилиши мумкин.
Ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси 9 мартга қадар давом этади.
5776views0replies
0

Изоҳлар