Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вокзалларида бепул Wi-Fi пайдо бўлди

«Тошкент-Марказий» ва «Тошкент-Жанубий» темир йўл вокзалларида тезлиги 100 Мб/с бўлган бепул Wi-Fi хизмати ташкил этилди.

6912views0replies
0

ЎзА

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу қарор йўловчилар қулайлиги учун яратилган.
Ушбу хизматдан вокзал ҳудудида жойлашган ва ҳар қандай уяли алоқа операторининг абонентлари бўлган йўловчилар фойдаланишлари мумкин.
Темир йўл чиптаси бор хорижлик сайёҳлар учун эса, махсус ваучер ҳамда бепул интернетга кириш имкони берилади.
Айни пайтда мамлакатдаги барча темир йўл вокзалларида интернетга бепул уланишни кенгайтириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда.
Лойиҳа «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда SOLA савдо белгиси остида танилган Asia Wireless Group қўшма корхонаси билан биргаликда амалга оширилди.
Wi-Fi'дан бепул фойдаланиш белгиланган вақт ичида амал қилади, сўнг лозим бўлса PayMe, Click, Paynet тўлов тизимлари орқали керакли пул ўтказмалари орқали амалга оширилади. Visa халқаро тўлов тизими билан интеграцияси 2019 йилнинг ўрталарида жорий этиш режалаштирилган.
6912views0replies
0

Изоҳлар