Излаш
RUUZ

Жамият

ОТМга тест синовларини топширишни пулли қилиш ражалаштирилмоқда

Давлат тест маркази олий таълим муассасаларига тест синовларини топширишни пулли қилишни таклиф  қилди.

2903views0replies
0

UzNews.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлари мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг бир баробарига тенг миқдорида йиғим (202 730 сўм) ундириш таклиф этилмоқда.
Ҳужжат билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин. Ўзгартириш ва таклифларни 2 мартга қадар киритиш мумкин.
2903views0replies
0

Изоҳлар