Излаш
RUUZ

Жамият

Караокеда фуқарога пичоқ ташлаб кетган Миллий гвардия ходими ишдан бўшатилади (видео)

Ўзбекистон Миллий гвардиясининг расмий вакили рейд иштирокчиларининг бирининг ноҳақ ҳаракати тасвирланган видео бўйича изоҳ берди.

20594views0replies
0

Видеодан кадр

Шу кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган текширув тасвирланган видео тарқалди.
Видеода Қўқон шаҳридаги кўнгилочар жойлардан бирида ўтказилган текширувда Миллий гвардия ходими бинонинг караоке хонасига кириб, ёстиқ остига пичоқ қўйиб хонадан чиқиб кетгани, кейин хонага бошқа хизмат вакиллари билан кириб текширув ўтказилгани ва пичоқ “фош” этилгани акс этган.
ЎзА ушбу ҳолат бўйича Миллий гвардия матбуот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров билан боғланди. Унинг қайд этишича, бу ҳолат Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида содир бўлган. Мазкур воқеа бўйича Миллий гвардия раҳбарияти ўша вақтнинг ўзидаёқ хабардор қилинган. Матбуот хизмати бошлиғининг таъкидлашича, айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Мазкур ҳарбий хизматчи Ф.Ш.га нисбатан тегишли жазо чораси кўрилади ва Миллий гвардия сафидан четлаштирилади.
«Ҳар қандай салбий хатти-ҳаракатлар содир этган ҳарбий хизматчиларга Миллий гвардия Қўмондонлиги томонидан қаттиқ чоралар кўрилади. Миллий гвардия сафида юрт тинчлиги, халқ осойишталиги учун фидоий бўлганлар хизмат қилади», – деган Даврон Жуманазаров.
20594views0replies
0

Изоҳлар