Излаш
RUUZ

Жамият

100 минг сўмлик купюра 25 февралдан муомалага чиқарилади

Қиймати 100 000 сўм бўлган банкнотнинг мавзуси буюк ўзбек олими Мирзо Улуғбек фаолияти ва унинг астрономия фанидаги ютуқларига бағишланган.

3718views0replies
0

МБ

Марказий банк матбуот хизматининг хабар беришича, 100 минг сўмлик купюра жорий йилнинг 25 февралидан муомалага чиқарилади.
Банкнотнинг мавзуси (тематикаси) буюк ўзбек олими Мирзо Улуғбек фаолияти ва унинг астрономия фанидаги ютуқларига бағишланган.
Банкнотнинг ўнг тарафидаги оқ овал қисмида Мирзо Улуғбек сурати кўринишидаги локал сув белгиси ва 100 000 рақами кўринишида филигран сув белгиси жойлашган.
Банкнот олд томонининг чап қисмида Мирзо Улуғбек ҳайкали тасвирланган. Банкнотнинг юқори қисмининг чап тарафида ранги ўзгарувчан 100000 рақами жойлаштирилган бўлиб, маълум қиялик бурчагида қаралганда унинг ранги қирмизи рангдан жигаррангга ўзгаради.
Банкнотнинг қуйи қисмининг чап тарафида орнаментал тасвир асосида (фонида) “UZB” кўринишидаги яширин тасвир мавжуд бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўринади.
Банкнотнинг ўрта қисмида қуёш системаси схемаси жойлашган бўлиб, унинг ранги кўриш бурчагига қараб бронза рангидан яшил рангга ўзгаради.
Орбита доирасида қуёш системаси сайёралари ва олтита кичик сайёралар турли ўлчамдаги саккиз қиррали юлдузчалар кўринишида жойлашган.
Орбиталар доираси периметри атрофида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” сўз бирикмаси кўринишида такрорланувчи микроматн мавжуд.
3718views0replies
0

Изоҳлар