Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилоятида 3 нафар эркак 600 кг. кўмир ўғирлади

Ўғирлик 2 февраль куни Ангрендаги “Апартак” кўмир кони ҳудудида содир бўлди.

2361views0replies
0

ИИВ

ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, 2 февраль куни 18:00ларда "Бекобод" маҳалласида яшовчи уч нафар эркак ўзаро тил бириктириб, “Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Апартак” кўмир кони ҳудудига айланма йўллар орқали ноқонуний кириб, тахминан 600 килограмм кўмирни 6 бош уй ҳайвонларининг устига махсус ясалган саватчага юклаб ўғирлаб кетишган.
Қоидабузарлар яширинишга уринишганида отряднинг мобиль гуруҳи ходимлари томонидан қўлга олинган.
Таъкидлаш жоиз, эркаклар маъмурий жавобгарликка тортилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
2361views0replies
0

Изоҳлар