Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда эркак "Халқ банки" филиалини ўмармоқчи бўлди

Қуролланган жиноятчини қўриқлаш бошқармаси ходими ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узиб қўлга олган.

19995views0replies
0

UzNews.uz

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги "Халқ банки"га ўғирликка кирган кимса ушланди. Бу ҳақда Zarnews Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
30 январь куни соат 00:30ларда туман ИИБ қўриқлаш бўлинмаси отряди ходими хизмат олиб бораётган вақтида номаълум шахс яширин равишда банкка кирмоқчи бўлганини сезган ва зудлик билан  туман ИИБга хабар берган.
Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари эркакни қўлга олишган. Ушбу шахс Гулистон қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро бўлган. Унинг ёнидан темир жисмлар, пичоқ, қўлқоплар ва сумка топилган. Қўлга олиш вақтида фуқаро қочиб кетишга уриниб, ИИБ ходими ҳавога ўқ узганидан кейингина таслим бўлган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
19995views0replies
0

Изоҳлар