Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан тегишли ҳужжатларсиз спорт озуқасининг ноқонуний сотилиши ҳолати аниқланган.
Ўтказилган тезкор тадбирда умумий қиймати 25,2 млн. сўм бўлган 105 дона “Протеин” мусодара қилинган. Фуқаро уларни Чилонзор туманидаги автотураргоҳларнинг бирида сотишга уринган.