ИИВ хабарига кўра, 30 январь куни Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортда икки нафар аёлни Истамбулда фоҳишалик қилиш учун юбормоқчи бўлган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга олинган.
Маълум бўлишича, аёлларнинг ҳар бири 1500 АҚШ долларидан ишлаб бериши шарти билан уларга чипта олиб берилган. Таъкидлаш жоиз, аёлларнинг бири 36 ва иккинчиси 34 ёшда бўлган. Уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.