Излаш
RUUZ

Жамият

Божхоначилар 134 минг дона электрон сигаретларнинг ноқонуний олиб кирилишини тўхтатиб қолишди

Божхоначилар умумий нархи 290 млн. сўм бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, электрон сигаретлар ва бошқа молларнинг Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилишини тўхтатиб қолишди.

2163views0replies
0

customs.uz

ДБҚ матбуот хизматининг хабар беришича, “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Москва-Андижон” йўналишида кириб келган поезд йўловчиларининг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш чоғида фуқаро 70 қутида 14 минг дона электрон тамаки стиклари, 64 қути “Парранда гриппига қарши эмлаш дори воситаси ва 112 қути биологик актив қўшимчаларни божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлиги маълум бўлган. Ушбу молларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 60,1 миллион сўмни ташкил этган.
Шунингдек, “Алмата–Нукус” йўналишидаги ҳалқаро қатнов поезди йўловчиларининг юклари божхона назоратидан ўтказилганида қўшни давлат фуқароси Т.Б. умумий қиймати 50 миллион сўмлик  20 минг дона электрон сигаретларни вагон пол қисми остига яшириб олиб келаётганлиги фош бўлган.
Бундан ташқари, фуқаролар П.К.,  Д.Т., А.Т. ва Р.С.лар умумий қиймати 100,7 миллион сўмлик 10 минг 800 дона “Orbit” сақичлари, 103,5 литр пиво спиртли ичимлиги, салкам 45 турдаги хамиртуруш, хўжалик қўлқоплари, шампунь, кир ювиш кукуни, аёллар соч буёғи, кийим-кечаклар, маиший техника ва бошқаларни божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлиги маълум бўлган.
Мазкур поезднинг яна икки йўловчиси умумий қиймати салкам 80 миллион сўмлик 24 турдаги болалар бўтқаси, хамиртуруш, сақичлар, кийим-кечаклар ва оёқ кийимлар, идиш-товоқлар ва бошқа товарларини олиб келаётганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2163views0replies
0

Изоҳлар