Излаш
RUUZ

Жамият

Бош прокуратура: сув хўжалиги корхоналари 4 млрд. сўмдан ошиқ маблағни талон-торож қилишди

Сув хўжалиги корхоналарида пул маблағлари ўзлаштирилгани ва ноқонуний равишда иш ҳақи тўланганлиги аниқланди.

2803views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура хабарига кўра, текширув давомида “Ўзсувқурилиштаъминот” республика бирлашмаси, “Давсувмахсуспудрат” ва бошқа сув хўжалиги корхоналарида далолатномаларга сохта ёзувлар киритилган.
Бунинг натижасида, умумий миқдорда 4 млрд. 270 млн. 204 минг сўмлик мол-мулк ва маблағлар талон-торож қилинган. Бундан ташқари, 71 млн. сўмлик иш ҳақи ноқонуний равишда тўланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2803views0replies
0

Изоҳлар