Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда прокурор ёрдамчисига пора бермоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Фуқаро А.И. Мирзо Улуғбек тумани прокурори катта ёрдамчисига 1000 АҚШ доллари миқдорида пора бермоқчи бўлганида қўлга олинди.

5375views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 24 январида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.И. Мирзо Улуғбек тумани прокурори катта ёрдамчисига 1000 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.
Эркак пул билан ўзи томонидан шаҳарсозлик қоидаларига зид равишда қурилган турар жойга оид келиб тушган аризани ижобий ҳал қилишга уринган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
5375views0replies
0

Изоҳлар