Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида Ислом Каримовни хотирлади

Бугун, 30 январь куни биринчи Президент Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан хотира тадбирлари ўтказилмоқда.

2077views0replies
0

president.uz

Президентимиз дафн қилинган Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси ёнида улуғвор мақбара бунёд этилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.
Давлатимиз раҳбари ёдгорлик мажмуасини сақлаш, атрофини ободонлаштириш, зиёратчиларга қўшимча қулайликлар яратиш зарурлигини таъкидлади.
Шундан сўнг Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида эҳсон оши берилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, зиёлилар, ёшлар иштирок этди.
2077views0replies
0

Изоҳлар