Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда бир суткада икки нафар қиз йўқолди

Тошкент шаҳар ИИББ 2003 ва 2005 йилларда туғилган икки нафар вояга етмаган қизлар йўқолганлиги ҳақида хабар берди.

4849views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Бошқарма матбуот хизматининг хабар беришича, 24 январь куни тахминан соат 15:40да 2005 йилда туғилган Анварова Фарангиз Ҳайрулло қизи Чилонзор тумани ҳудудида уйидан чиқиб кетиб, изсиз йўқолган.
Белгилари: бўйи 155-160 см, сочлари узун қўнғир ранг.
Йўқолган куни қиз калта  қора курткада, оқ водолазка, қора юбка ва колготка ҳамда қора туфлида бўлган.
25 январь куни эса Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 2003 йилда туғилган Маннапова Диана Андреевна уйидан чиқиб кетиб, ҳалигача қайтиб келмаган.
Белгилари: бўйи 160-165 см, сочлари узун оч қўнғир ранг, кўзлари яшил ранг.
Йўқолган куни қиз оқ кофта, тўқ кўк ранг юбка ва қора этикда бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан йўқолган қизларни топишда ёрдам сўрамоқда.
Агар кимдир йўқолган қизларни кўрган ёки улар қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлса, 102 рақамига мурожаат қилишларини сўраймиз.
4849views0replies
0

Изоҳлар